Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
170-модда - Таълимнинг барча босқичларида Ислом сақофати ўргатилиши шарт. Олий босқичда эса тиббиёт, жуғрофия, табиат ва шу каби билимлар ихтисослаштирилгани каби исломий маорифнинг барча турлари учун ҳам куллиётлар ихтисослаштирилади.
171-модда - Фан ва саноатлар - савдо-тижорат, денгизчилик ва деҳқончилик каби, бир жиҳатдан билимлар туркумига қўшилиб, ҳеч қандай қайд ва шартларсиз олинаверади. Мусаввирлик ва ҳайкалтарошлик кабилари эса ўзига хос нуқтаи назар билан таъсирланган вақтда сақофат туркумига қўшилиб, агар Ислом нуқтаи назарига зид бўлса, олинмайди.
172-модда - Таълим дастури ягона бўлади. Давлат белгилаган дастурдан бошқа ҳеч қандай дастурга рухсат берилмайди. Давлат дастурига чекланган, таълим дастурига асосланган, таълим сиёсатини ва ғоясини юзага чиқарадиган маҳаллий мадрасаларга рухсат берилади. Шу шарт биланки, таълим ўқувчилар ўртасида ҳам, муаллимлар ўртасида ҳам эркак ва аёллар аралаш бўлмаслиги ҳамда бирор тоифа, дин, мазҳаб, ирқ ёки рангдагилар учун хос бўлмаслиги керак.
173-модда - Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин ҳар бир шахснинг ҳаёт майдонида зарур билимларга эга бўлиши фарздир. Шунинг учун бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олиш барчага мажбурийдир. Бу таълимни барчага бепул таъминлаш давлат зиммасидадир. Олий таълим ҳам имкони борича барчага бепул таъминланиши лозим.
174-модда - Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, фикр, тиббиёт, геометрия, кимё, ихтиро, кашфиётлар ва бошқа илм-маориф соҳаларида изланишни давом эттиришни хоҳловчиларга имконият яратиб бериш учун мадраса ва университетлардан ташқарида кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа маърифат воситаларини муҳайё қилади. Токи уммат орасида кўп миқдорда мужтаҳидлар, ихтирочилар ва ижодкорлар етишиб чиқсин.
175-модда - Барча босқичларда таълим учун муаллифлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ман этилади. Ҳеч ким - хоҳ муаллиф, хоҳ бошқа бўлсин - босиб нашр қилинган китобини босиш ва нашр қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ, ўзида ҳали босилмаган ва нашр қилинмаган фикрлар бўлса, бу фикрларни бошқаларга бериб, эвазига ҳақ олиши - таълим учун ҳақ олиш жоиз бўлгани каби - жоиздир.
201-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|